Добро пожаловать на наш сайт!
Добро пожаловать на наш сайт!

Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси бош мутахассиси

Вазирлик тизимидаги республика ва ҳудудий ташкилот, муассаса ҳамда корхоналарнинг раҳбарлари лавозимларига вазир ўринбосарлари томонидан, ҳудудий ва ҳавзавий ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан номзодлар тавсия этилади. Тавсия этилаётган номзодга расмийлаштирилган тавсифнома ва фикрномаларда уларнинг ижобий томонлари (касбий, ишчанлик ва инсонийлик фазилатлари) билан бир қаторда, камчиликлари ҳам қайд этилади.

Тавсия этилаётган номзодларни ўрганиб чиқишда, биринчи навбатда уларнинг махсус маълумотга ва соҳада амалий тажрибага эга эканлиги, сиёсий ва маънавий савияси, аҳлоқий жиҳатлари, янгича фикрлаш, ташаббускорлик, тадбиркорлик, ташкилотчилик, давлат ва чет тилларини билиш, компьютерда ишлай олиш қобилиятларига алоҳида эътибор қаратилади.

Кадрларни ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори” ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 19 ноябрдаги 226-н-сонли буйруғига кўра ишлаб чиқилган “Вазирликда кадрлар масаласини кўриб чиқиш Тартиби” талабларига асосан амалга оширилади.

События
12 Окт
Об участии АО «Узбекэнерго» на Международной промы...
21 Май
11-я Международная Выставка Сельского Хозяйства «U...
24 Июн
В Ташкенте 15-16 октября 2015 года пройдет XI Межд...
Все события
Телефон доверия
+99870-956-52-89
Факс: +99870-956-52-89